AI видео монтаж: видео юкланг, монтаж тайёр

Видео ёки оддий овозли хабар юкланг. monty пауза ва такрорларни кесади, танлаган стилингизда матн, motion, субтитр ва мусиқа қўйиб, тайёр видео қайтаради. Биринчи видео синов нархида: 6 000 сўмдан.

Қандай ишлайди

1. Монтаж турини ва стилини танланг, видеонгизни ёки овозли хабарингизни юкланг. Хато, пауза, такрор бўлса ҳам майли.

2. monty ўзбек нутқини матнга айлантиради. Сиз матнни бир қараб чиқиб тасдиқлайсиз, субтитр шундан олинади.

3. Матн, motion, субтитр, сокин мусиқа ва изоҳга чақирув билан тайёр видео қайтади. Сув белгиси йўқ.

Монтаж турлари

Reels: Instagram, TikTok ва Shorts учун вертикал видео, 12 та стил.

YouTube: горизонтал 16:9 дарс ёки қўлланма.

Блог: саёҳат, влог ва кундалик видеолар учун кино услубидаги монтаж.

Подкаст: узун суҳбатдан энг кучли лавҳаларни субтитрли reelslarga айлантириш.

Субтитр қўшиш: видео ўзгармайди, фақат субтитр қўйилади.

Нархлар

Обунасиз: қувват оласиз ва исталган стилга ишлатасиз. Қувват 30 кун амал қилади. Монтаж учун энг кичик пакет Start: 145 000 сўм. Lite (49 000 сўм) фақат субтитр учун: 30 дақиқа.

Саволлар

Монтаж қанча вақт олади?

Кесиш: 1-2 дақиқа. Оддий ва тўлиқ монтаж: 1 дақиқалик видео учун тахминан 10 дақиқа. Тайёр бўлганда Telegram'da хабар берамиз.

Ўзбек тилини тушунадими?

Ҳа, нутқ ўзбекча матнга айлантирилади, сиз уни тасдиқлайсиз ёки тузатасиз. Субтитр ва экрандаги матнлар шу матндан олинади.

Қандай видеолар қабул қилинади?

MP4 ёки MOV, вертикал, овози билан, 3 дақиқагача.

Бошқа имкониятлар