Видеога ўзбекча субтитр қўйиш

Видеонгиз ўзгармайди: monty ўзбек нутқини матнга айлантиради ва унга тайёр услубдаги субтитр қўяди. Матнни, шрифтни, рангни ва жойини ўзингиз таҳрирлайсиз.

Видеога ўзбекча субтитр қўйиш

Субтитр муҳаррири

Кесилмайди, уланмайди: видеонгизга 20+ тайёр услубдаги субтитр қўйилади ва ҳар бирини ўзгартирса бўлади. Аввал матнни кўриб чиқасиз, хато сўзни тузатасиз, кейин услубни танлайсиз.

Субтитр reels, YouTube видео ва подкаст учун мос. Монтаж ҳам керак бўлса, reels монтаж турларида субтитр автоматик қўйилади.

Нархи

Lite пакети фақат субтитр учун: 49 000 сўмга 30 дақиқа, 30 кун амал қилади. Матнни тасдиқлашдан олдин ҳеч нарса ечилмайди.

Монтажорлар учун

Premiere Pro'da ишласангиз, ўзбекча субтитр панел ичида тушади: pro.monty.uz. Тайёр видеодан .срт файлни юклаб олиб, бошқа дастурга ҳам импорт қилиш мумкин.

Саволлар

Ўзбек тилидаги нутқни тўғри ёзадими?

monty ўзбек нутқини матнга айлантиради, сиз матнни субтитр қўйилишидан олдин кўриб чиқиб тузатасиз.

Субтитр услубини ўзгартирса бўладими?

Ҳа: матн, шрифт, ранг ва экрандаги жойи таҳрирланади.

Видео сифати ўзгарадими?

Йўқ, видео кесилмайди ва уланмайди, устига фақат субтитр қўйилади.

Бошқа имкониятлар