Reels монтаж: AI билан бир неча дақиқада

Телефонда гапиринг, видеони юкланг. monty уни Instagram Reels, TikTok ва YouTube Shorts учун тайёр вертикал видеога айлантиради: кесади, субтитр ва матн қўяди, motion ва сокин мусиқа қўшади.

Reels монтаж: AI билан бир неча дақиқада

Reels монтажда monty нима қилади

Пауза, хато ва такрорларни кесади. Ўзбек нутқини матнга айлантиради, сиз матнни тасдиқлайсиз. Кейин танлаган стилингизда субтитр, экрандаги сарлавҳалар, ҳаракатли графика, сокин мусиқа ва изоҳга чақирув қўяди. Тайёр видеода сув белгиси йўқ.

Кадрингиз етмаса, AI B-roll ёқилади: monty матнга мос саҳналарни топади ва сунъий интеллект билан тайёрлайди. Саҳналарни сиз тасдиқлайсиз.

Reels стиллари

Prime: юз тўлиқ экранда, Apple услубидаги карталар ва UI саҳналар. Mint: оқ саҳналар, яшил урғу, нафис шрифт. Steps: қадам-бақадам қўлланма. Gold: олтин субтитр ва рақам плиткалари. Snap: айтилган ҳар бир сўз ўз вақтида чиқадиган оқ плашкалар. Headline: янгиликлар услубидаги рангли ленталар.

Retro, Cinema, Versus, Guide, Flow ва Notes стиллари ҳам бор. Mint, Steps ва Flow оддий овозли хабардан ҳам видео тайёрлайди: юзингизни кўрсатмасангиз ҳам бўлади.

Влог ва саёҳат видеолари

Блог турида Кино, Саёҳат ва Кундалик стиллари бор: кино ранги, юмшоқ ўтишлар, тез ритмли кесмалар ва жойнинг ўз овози остида енгил мусиқа.

Натижани ўзгартириш

Тайёр видеони Studio'da ўзингиз таҳрирлайсиз: матн, ранг, шрифт ва мусиқа. Монтаж бизнинг томонимиздаги сабаб билан чиқмаса, қувват автоматик қайтарилади.

Саволлар

Reels монтаж қанча вақт олади?

1 дақиқалик видео учун тахминан 10 дақиқа. Саҳифани ёпсангиз ҳам бўлади, тайёр бўлганда Telegram'da хабар берамиз.

Қандай видео юклаш керак?

MP4 ёки MOV, вертикал, овози билан, 3 дақиқагача. Ҳоок, асосий қисм ва CТА алоҳида ёзилган бўлса, ҳаммасини юкланг: кетма-кет улаб битта reels қиламиз.

Reels монтаж нархи қанча?

Биринчи видео синов нархида: 6 000 сўмдан. Кейин қувват пакетлари: энг кичиги Start, 145 000 сўм. Обуна йўқ.

Бошқа имкониятлар